Ўзбекистон фуқаролари Россияга ўзларининг оддий паспортлари билан киришда давом этади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчихонасига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
1 январдан жорий қилинган МДҲ мамлакатлари (Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий маконга кирувчи давлатлардан ташқари) фуқароларида Россияга кириш учун чет эл паспорти бўлиши кераклиги тўғрисидаги талаб баъзи интернет-ОАВлар томонидан нотўғри шарҳланган эди.
Россия элчихонасидагиларнинг аниқлик киритишича, Ўзбекистон фуқароси паспорти мамлакат ичида ва унинг ташқарисида ҳаракатланиш учун амал қилади, шу туфайли янги талаб Ўзбекистон фуқаролари учун кучга эга эмас.
Нашрнинг эслатишича, Ўзбекистон фуқаролари чет элга, жумладан Россия ва МДҲнинг бошқа давлатларига фақат биометрик паспорт бўйича чиқиши мумкин.
Изоҳ (0)