Ҳиндистон полицияси япониялик сайёҳ қизни ўғирлаб кетишда ва зўрлашда айбланаётган беш эркакни ҳибсга олди, дея хабар бермоқда Interfax.
22 ёшли қурбон сўзларига кўра, ноябрь охирида ўзини гид деб таништирган эркак қизга Бихар штатидаги будда ибодатхонасига саёҳат ташкил қилиш учун ўз хизматларини таклиф этган. Қиз «гид» билан манзилга етиб келганида, уни эркакнинг икки шериги қарши олган.
Қизни зўрлаган уч ўғри уни 12 кун давомида сақлаб турган.
Охир-оқибат қиз қочиб кетишга ва Япония элчихонасига, сўнг полицияга мурожаат қилишга муваффақ бўлган. Тез орада уч зўравон ва ушбу ишга алоқадор бўлган яна икки киши қўлга олинди.
Изоҳ (0)