Ўзбекистонда 2015 йилда 156 та инвестиция лойиҳаси бўйича 3,534 миллиард долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «Gazeta.uz».
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қарори билан тасдиқланган инвестиция дастурига мувофиқ, кўрсатилган ҳажмда 76 лойиҳа бўйича 965 миллион доллар давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар, 80 лойиҳа бўйича 2,569 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан ўзлаштириш кўзда тутилган.
Энг катта ҳажмдаги хорижий инвестициялар − 2,299 миллиард доллар миқдорида 35 лойиҳа бўйича иссиқлик-энергетика соҳасида ўзлаштириш режалаштирилган. Бундан хорижий компанияларнинг 2,071 миллиард долларлик тўғридан-тўғри инвестициялари нефть-газ соҳасидаги 15 та лойиҳага йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.
Жумладан, Kogas бошчилигадаги корейс компаниялари консорциуми, Хитойнинг CNPC компанияси, Россиянинг «Лукойл» компанияси амалга оширилаётган лойиҳалар инобатга олинган.
Изоҳ (0)