Жорий йилнинг 19 декабрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти раҳбарияти ҳамда «Глобал илмий тўпламлар» нашрлари Маркази (АҚШ) директори, Нью-Йорк Давлат Университети профессори Парвиз Морвиж ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда институт ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашув давомида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда «Глобал илмий тўпламлар» нашрлари Маркази ўртасида фуқаролик жамияти шаклланиши муаммоларини ўрганиш соҳасида дастур, лойиҳаларни амалга ошириш, назарий ва амалий тадбирларни ташкиллаштириш юзасидан ўзаро ҳамкорлик Келишуви имзоланди
Шу билан бирга 2015 йилда Институт томонидан ташкил этиладиган халқаро тадбирларда америкалик экспертларнинг иштироки, Институт ходимларининг тажриба ўрганиши учун хизмат сафарлари ҳамда семинар-тренинглар ташкил этиш, фуқаролик жамиятини ўрганиш услубияти бўйича адабиётлар алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)