Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида суҳбатдошини гипноз қилиш орқали 2,5 миллион сўм пулини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Қайд этилишича, Бектемир туманида 24 ёшли йигит олдига бир номаълум шахс келиб, уни гапга солган. Суҳбат ҳаёт ташвишлари мавзусига бориб уланиб,охир-оқибатда йигит суҳбатдошига 2,5 миллион сўмдан ортиқ пулини бериб юборганини билмай қолган. Унинг гипноз қобилиятига эгалигини тахмин қилган жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан тез орада жиноятчи қўлга олинган. У асли Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидан бўлган 24 ёшли шахс бўлиб чиқди.
Изоҳ (0)