Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 21 та автобус харид қилиниши 30 дан ортиқ иш ўрни яратиш имконини берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорт агентлиги.

Фото: ekomissionka.kz

Фото: ekomissionka.kz

Самарқанд вилоятида автотранспорт корхоналари ўз автомобиллар паркини мунтазам равишда янгиламоқда. Жорий йилнинг ноябрь—декабрь ойларида Каттақўрғон туманидаги икки автокорхона жами 21 та янги Isuzu NP 37 автобусига эга бўлди.

Хусусан, туман марказидаги ички йўналишларда йўловчи ташиш билан шуғулланувчи «Каттақўрғон Миёнкол» масъулияти чекланган жамияти банк кредитлари ҳисобига 15 дона автобус харид қилди. Янги автотранспорт воситалари ҳозирда 306-рақамли «Каттақўрғон АББ — Пайшанба қўрғони» шаҳар атрофи йўналишида аҳолига сифатли хизмат кўрсатмоқда.

15 дона автобус сотиб олиниши натижасида корхонада 20 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Яна олтита Isuzu NP 37 туман ички йўлларида хизмат кўрсатувчи «Сардор Нор транс сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан харид қилинди. Бугунги кунда автобуслар қайтадан ишга туширилган 202-рақамли «Каттақўрғон АББ — Мирбозор» йўналишида аҳолининг узоғини яқин қилмоқда.

Янги автобуслар келтирилиши муносабати билан корхонада 10 дан зиёд иш ўринлари ташкил қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди