Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат ҳокимияти вакиллик органларига 21 декабрь куни ўтказилган сайлов бўйича сайловга доир қонунчилик талаблари қўпол равишда бузилганлиги ҳолатлари ҳақида хабар ва маълумотлар келиб тушмади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов ўзининг халқаро ва хорижий кузатувчилар, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказиладиган матбуот анжуманидаги маърузасида маълум қилди.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Лекин Марказий сайлов комиссияси ишонч телефонларига қатор мурожаатлар, таклифлар, баъзи масалаларда эътирозлар келиб тушди. Уларнинг барчасини қонунда кўрсатилган муддат ва тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва сайлов тўғрисидаги қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган барча демократик қоида ва принципларга риоя қилган ҳолда ўтказилди.

Ҳозирги вақтда Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати томонидан тақдим этилган баённомалар ҳамда бошқа ҳужжатларни кўриб чиқмоқда.

«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, зарур ҳолларда алоҳида участка сайлов комиссияларининг материаллари Марказий сайлов комиссияси томонидан яна бир бор синчиклаб кўриб чиқилиши мумкин. Фақат шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси сайлов якунлари тўғрисида қарор қабул қилади.

Қонунчиликка кўра, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот ва Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг рўйхати сайловдан сўнг 10 кундан, яъни 2014 йилнинг 31 декабридан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?