Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли Тошкент шаҳар УЯ-64/ТҲ-1-сонли тергов ҳибсхонасида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Тошкент оқшоми» газетасига асосланиб «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Тадбирда Сенат аъзолари ва депутатлар, Олий Мажлис инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий ходимлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ҳамда бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбир доирасида суд мажлиси ўтказилиб, мазкур ҳибсхонада жазо муддатини ўтаётган 39 нафар маҳкум амнистия актига кўра жазодан озод этилди.
Бундай бағрикенгликдан баҳраманд бўлган бошқа шахслар ҳам жиноят кўчасига бошқа қадам қўймасликка ҳамда ҳалол меҳнат қилишга аҳд қилганлигини изҳор этди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 14 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида» қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)