Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Таиланд ва Малайзия терма жамоалари ўртасида кечган Шарқий Осиё Кубоги (Suzuki Cup — 2014) финали дастлабки учрашувини бошқарди, деб хабар беради «Stadion.uz».
17 декабрь куни Бангкок шаҳрида ўтказилган илк финал баҳсида Таиланд Малайзия устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда Валентин Коваленкога қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Жаҳонгир Саидов ёрдам берди.
Малайзия ва Таиланд терма жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 20 декабрь куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ASEAN минтақасининг жами саккизта терма жамоаси иштирок этган мазкур турнирда Коваленкодан ташқари яна бир ўзбекистонлик рефери — Илгиз Танташев ҳам ҳакамлик қилган эди.
Изоҳ (0)