Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш (СВОЖЖДЛҚК) департаменти ходимлари томонидан ўтказилган текшириш ва тадбирларда ўқи­тувчи касбини эгаллаш мақсадида қалбаки ҳужжат тайёрлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.

Фото: sam1pedkoll.blogspot.com

Фото: sam1pedkoll.blogspot.com

Маълум бўлишича,  Фарғона вилоятининг Сўх туманида яшовчи фуқаро Олимжон Турдиев (исм-фамилияси ўзгартирилган)нинг 2012 йилда Фар­ғона шаҳрида дастлабки тергов ва суд жараёнида шахсини аниқлашнинг имкони бўл­маган Эркин исмли шахс би­лан танишади ва унинг қўлидан Қўқон Давлат педагогика институтининг дипломини тайёрлаб бериш келишини эшитиб, шу масалада илтимос қила бошлайди.

Эркин бу илтимосни рад эта олмайди ва кўп ўтмай яхшигина хизмат ҳақи эвазига О.Турдиев ушбу институтнинг «Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети»ни тамомлаганлиги ҳақидаги қалбаки диплом ҳамда иловасини унга тутқазади. О.Турдиев эса диплом қалбаки эканлигини билса-да, бемалол Сўх туманидаги мактабларнинг бирига тақдим этади ва ушбу даргоҳда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси вазифасида иш бошлайди.

Судга оид хатшунослик экс­пертизасининг хулосасига кўра, ушбу диплом ва унинг иловаси рангли принтер ёр­дамида қалбакилаштирилганлиги ҳамда Қўқон Давлат педагогика институтининг маълумотномасидан О.Турдиев ушбу даргоҳни тамомламаганлиги маълум бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)