Россиянинг Приморье ўлкасида 2014 йилда энг кўп оила МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари фуқароли иштирокида қурилган. Бу ҳақда Приморье ўлкаси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш департаменти директори Татяна Булатова маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дейта» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, 2014 йилнинг 11 ойи мобайнида энг кўп оила Ўзбекистон фуқаролари иштирокида қурилган: 86 та. Кейинги ўринларда 79 та никоҳ билан Тожикистон, 70 та никоҳ билан Арманистон ва 80 та никоҳ билан Озарбайжон фуқаролари бормоқда.
2014 йилда Приморье ўлкасида оила қуриш даражаси ошган. 11 ой давомида 16 929 та янги оила рўйхатга олинган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу давридан 265 тага кўпдир. Энг кўп янги оилалар Владивосток, Уссурийск, Находка, Артём, Арсенев шаҳарларида қайд этилган.
Изоҳ (0)