2014 йил якунларига кўра эришган юксак натижалари учун ўзбекистонлик енгил атлетикачилари – Светлана Радзивил, Екатерина Воронина ва Леонид Андреевга Spark автомобиллари, бир қатор етакчи спортчи ва мураббийларга эса пул мукофотлари топширилди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Енгил атлетикачиларни тантанали тақдирлаш маросими Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, спортчилар иштирок этишди.
Байрам дастурида эстрада юлдузлари Рашид Холиқов, Алишер Файз, Райҳона ва бошқалар ўз қўшиқлари билан кечага ўзгача файз қўшишди.
Изоҳ (0)