Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентга олиб келинган икки қаватли сайёҳлик автобуслари нафақат хорижлик сайёҳларга, балки ички туризмнинг тобора ривожланишига сабаб бўлаётган Ўзбекистон аҳолиси учун ҳам мўлжалланган. Бу ҳақда бундай саёҳатлар ташкилотчиси − Aznur Travel компанияси бош директори Улуғбек Нурматов маълум қилди, деб хабар бермода «Gazeta.uz».

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда гуруҳ бўлиб саёҳат қилишдан кўра индивидуал саёҳатлар оммалашиб бормоқда. Шаҳар бўйлаб бундай автобусларда саёҳат қилиш эса алоҳида машина ёллашдан анча арзонга тушади. Бунда шаҳарнинг барча диққатга сазовор жойларига бориш ва ўзига қулай тилда шаҳар ҳақида маълумотларни эшитиб бориш имконияти туғилади. Ўзбекистонликлар ҳам янгича саёҳатда Тошкент ҳақида янги нарсаларни билиб олиши мумкин бўлади.

Фото: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

Автобуслар юриш вақти ва йўналиши Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўловчи транспортининг барча турларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг пойтахт бўлими ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси билан келишилган ҳолда тузилган.

«Умид қиламизки, режадаги барча ишларни амалга ошира оламиз. Лойиҳа ўзини оқласа, худди шундай автобусларни Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари учун ҳам олиб келиш кўзда тутилган», − деди Нурматов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?