Жиззахда Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Саждагоҳим танҳо Ватан» деб номланган адабиёт байрами бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Президент Ислом Каримовнинг 2014 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда пойтахтдан келган таниқли ижодкорлар, адабиётшунос олимлар иштирокида учрашувлар, адабий-бадиий анжуманлар ўтказилди.
Адабиёт байрами доирасида Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика ва Жиззах политехника институтларида Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий анжуманлар ўтказилди. Бундай тадбирлар умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ҳам ташкил этилмоқда.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими С. Исмоилов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)