Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Навоий вилоятининг Навбаҳор ва Нурота туманларини туташтирувчи «Қорақарға» тоғ довонида, 5 декабрь куни эса вилоятнинг Хатирчи ва Нурота туманларини туташтирувчи «Лангар» тоғ довонида «Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ФВДТ куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракати» мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий сайтида хабар берилди.

Фото: mchs.gov.uz

Фото: mchs.gov.uz

Тактик ўқув машқини ўтказишдан кўзланган мақсад аҳоли хавфсизлигини, қиш мавсуми давомида «Қорақарға» ва «Лангар» тоғ довонларида автоуловлар қатновининг узлуксизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш ва бу каби фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этишдир.

Фото: mchs.gov.uz

Фото: mchs.gov.uz

Махсус тактик ўқув машқлари уч босқичда ўтказилди. Хусусан, тоғ довонларида ҳаракат хавфсизлигини ва фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ФВДТ хизматлари шахсий таркиби, техника ва асбоб анжомларининг ноқулай об-ҳаво шароитида фойдаланишга шайлигини кўрикдан ўтказиш, довонлар орқали автотранспорт воситаларининг узлуксиз қатновини таъминлашга эришиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини янада такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: mchs.gov.uz

Фото: mchs.gov.uz

Ўқув машқлари раҳбарияти томонидан машқларга жалб этилган хизматлар куч ва воситаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари муносиб баҳоланди.

 

 

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди