Mapbox асосчиси Эрик Фишер ўзида 6 миллиарддан ортиқ твитларнинг жойлашган ўрнини жамлаган харитани ишлаб чиқди. Бу ҳақда iLike.uz блоги хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Эрик Фишер бу харитани ишлаб чиқиш учун 3, 5 йил вақт сарфлади. Унинг сўзларига кўра, Twitter фойдаланувчилари ҳар куни тахминан 10 миллион твит ёзади.
iLike.uz блоги ходимлари ушбу харита орқали тошкентлик Twitter фойдаланувчилари қайси ҳудудларда фаолроқ эканлигини текшириб кўришди. Уларнинг текширувлари натижасида меҳмонхоналар, аэропорт ва шаҳар марказида кўпроқ твит ёзилиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)