Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

11 декабрь куни Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги «Киночилар уйи»да Ўзбекистондаги Хўжа Гур-Гур ота массивидаги тадқиқотлар бошланишининг 30 йиллигига бағишланган «Доимо Осиё» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «12news.uz».

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Бу ҳудуддаги дастлабки ғорлар 1984 йилда ураллик ғоршунослар Игорь Лавров ва Сергей Матрёнин томонидан очилган бўлиб, кейинчалик уларнинг ҳамкасблари бошқа кўплаб ғорларни топган. 2014 йилги экспедиция вақтида Лариса Позднякова фильм учун суратга туширган бўлса, Светлан Логинова нафақат сценарий ёзган, балки режиссёрлик ҳам қилган. Улар Ўзбекистондаги ғорларда бир километргача чуқурликка тушган бўлиб, энди икки километргача боришни режалаштирмоқда.

Дарк Стар (Қора юлдуз) ғори Сурхондарё вилоятидаги Бойсунтоғ тизмасида жойлашган бўлиб, унга кириш 3700 метр баландликда, 300 метрлик деворнинг деярли қоқ ўртасида жойлашган. Ушбу ғорнинг 2300 метргача бўлиши тахмин қилинаётган чуқурлиги жаҳон рекордини ўрнатиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Геноцидда гумонланаётган эркак, соҳилга чиқиб қолган ўлик акула, Россия кунига тайёргарлик — 9 июнь суратлари 
Қозоғистон
Қозоғистонда йирик ўрмон ёнғини: 3 киши ҳалок бўлди, Тўқаев ёнғин зонасига боради (видео)
Дунё
Медведев АҚШнинг бошқа мамлакатлардаги ҳарбий амалиётларини санаб ўтди ва Оқ уйни “жим бўлишга” чақирди