11 декабрь куни Осиё қитъасининг энг нуфузли мусобақаларидан бири — Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларига қуръа ташланади, деб хабар беради «Uff.uz».
Ушбу мусобақада Ўзбекистон клублари учун «3+1» тарзида ўрин берилган. «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари гуруҳ босқичида иштирок этса, «Бунёдкор» плей-офф босқичидан ўтиши талаб этилади. Маълумот учун, Лушан шогирдлари 17 февралда Тошкентда БААнинг «Ал Жазира» клубига қарши майдонга тушади.
Шундай қилиб, эртага Тошкент вақти билан 13:00 да Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Шунингдек, ОФК қароргоҳида келаси йилги ОЧЛ учрашувларини ташкил қилиш бўйича ўқув семинари ҳам ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон клубларининг вакиллари Малайзияга бугун жўнаб кетди.
Изоҳ (0)