11−13 декабрь кунлари Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Миллий либос» республика мода фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Тадбир «Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмаси, Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.
Фестиваль доирасида «Ўзбек либоси миллий анъаналарининг ёш авлод маънавий тарбиясидаги роли» республика конференцияси, «Миллий либос» дизайнерлар танловининг якуний шоу-тақдимоти, «Нафосат» стилистлар танлови ҳамда Ўзбекистон ва Европа давлатлари етакчи дизайнерларининг мастер-класслари ўтказилиши режалаштирилган.
Қайд этилишича, жами 80 га яқин дизайнер иштирок этган «Миллий либос» танловининг финалида 24 нафар дизайнернинг 18 та коллекциясини 160 дан ортиқ модель намойиш қилади.
Изоҳ (0)