Автомобиль ишлаб чиқарувчиларга лак-бўёқ маҳсулотларини етказиб бериш бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланган PPG industries 2014 йилда автомобиллар учун энг оммабоп рангларни эълон қилди, деб хабар бермоқда «Motor.ru».
Тадқиқот натижаларига кўра, тугаётган йилда энг кўп оқ ва қора рангли автомобиллар сотилгани маълум бўлган. Шунингдек, кулранг, жигарранг ва қизил автомобилларнинг оммабоплиги ҳам юқори бўлган. Оқ ва қора автомобиллар бутун дунёда, барча қитъаларда оммабоп бўлган ҳолда, Жанубий Америкада кумушранг автомобиллар қора ранглилардан ҳам кўра харидоргир бўлган.
2013 йилда оқ ва кумушранг автомобиллар етакчилик қилган бўлса, 2015 йилда кўпроқ табиий ранглар, масалан жигарранг ва тўқ сариқ рангларга бўялган автомобилларга талаб ошиши тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)