Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази маълумотларига кўра, эртага, 3 декабрь куни Ўзбекистонда яна ҳаво кескин совийди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
Республика ҳудудларида ўзгарувчан булутли ҳаво кузатилади, баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши кутилмоқда. Синоптиклар йўловчи ва ҳайдовчиларни қалин туман тушиши ҳақида огоҳлантирмоқда.
3 декабрь куни кундузи ҳарорат +3 даража иссиқ, тунда -3 даража совуқ бўлиб, 4−6 декабрь кунлари эса кундузги ҳарорат -2 даражагача, тунлари -8 дарагача ўзгариши мумкин. Синоптиклар ҳафтанинг охирига борибгина об-ҳавонинг барқарорлашишини маълум қилишган.
Изоҳ (0)