UMS алоқа оператори Huawei компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчи бўлиб сифатли овозли алоқа — HD Voice хизматини ишга туширди. Бу ҳақда UMS’нинг Facebook’даги расмий саҳифаси хабар қилди.
Хизмат Тошкент ҳудудидаги барча абонентларга тақдим этилади.
HD Voice’га хабарда «овоз ўтказиш йўлидаги чекловларни бартараф қилиб, товушни 50 дан 7000 герцгача ва ундан ҳам юқори диапозонда тарқатишга қодир бўлган аудио технология», — дея таъриф берилади.
Изоҳ (0)