«Ариран» халқ қўшиғининг Шимолий Корея варианти ЮНЕСКО томонидан Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди ва КХДРнинг бу борадаги илк вакилига айланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Ушбу қўшиқнинг Жанубий Корея варианти 2012 йилда мерослар рўйхатидан ўрин олган. Шимолий Кореянинг Пхенен-Намдо, Хванхе-Намдо, Канвондо, Хамген-Намдо, Чагандо ва Пхеньян вилоятлари учун анъанавий бўлган қўшиқнинг олтита версияси ҳозирда номоддий маданий мерослар рўяхтига киритилган.
«Ариран» ҳам Жанубий, ҳам Шимолий Кореяда энг таниқли ва севимли қўшиқлардан бири бўлиб, унинг ҳар хил янги варианатлари ҳозиргача чиқарилиб туради.
Изоҳ (0)