УЕФА президенти Мишель Платини йилнинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» мукофотига кимлар муносиблиги ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
«Ўйлашимча, Европа терма жамоалари Бразилия мундиалида яхши қатнашди, айниқса, Германия. Чемпионат давомида бир қанча футболчилар ўзини ҳар томонлама яхши кўрсатиб, ‘Олтин тўп’га муносиб даъвогар эканликларини исботлади. Менинг нуқтаи-назаримга кўра, бу ғолиблар учун совриндир.
Мен бу борада 4 йил олдин ҳам худди ҳозиргидек фикрлар эдим. Ўшанда ҳам, ‘Олтин тўп’ни ЖАРда чемпион бўлган Испания термаси аъзоларидан бирига бериш кераклигини айтганман» – деди Мишель Платини.
Изоҳ (0)