Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид имом-хатиблари ўртасидаги «Йил имоми» кўрик танловининг якуний, Республика босқичи 2014 йил 26 ноябрь куни ЎМИ мажлислар залида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Info.islom.uz».
Умумий 337 балл тўплаган Тошкент шаҳри «Имоми Али» жоме’ масжиди имом-хатиби Шарипов Салоҳиддин биринчи ўринга ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиқ топилди ҳамда ЎМИнинг 1 даражали дипломи ва компьютер жиҳози билан тақдирланди.
Имом-хатиблар ўртасида ўтказилган «Йил имоми» танлови ўтган йилги танловдан ҳар томонлама юқори савияда ташкил этилганлиги ва шунга монанд имом-хатиблар савияси ўрта ҳолда деб баҳоланди ва ЎМИ раиси У. Алимов томонидан керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Изоҳ (0)