2014 йил 20 ноябрдан бошлаб Facebook ижтимоий тармоғида овозли, матнли ва видеомулоқот имконини берувчи Skype дастурининг рекламаси пайдо бўлди, деб хабар бермоқда «iLike.uz».
Ўзбек тилидаги эълон матнида қатор хатолар мавжудлиги қайд этилган. Жумладан, дастурни юклаб олишга ишора қилувчи бирикма «Skype олиш» тарзида берилган. Шунингдек, бир жумладаги сўзлар тушунарсиз равишда қисқартирилган: «Skype-да бар.қўн.қилинг, кўринг ва хаб.юб. – уйда, иш ёки йўлда».
Facebook’даги реклама остига изоҳ қолдирган ўзбекистонлик фойдаланувчилар матн Google’нинг таржима хизмати ёрдамида тузилганини тахмин қилган.
Изоҳ (0)