19 ноябрдан бошлаб ўзбекистонликлар ҳам Google Play Books хизматидан фойдаланишлари мумкин бўлди. Бу ҳақда iLike.uz блоги хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Шу пайтгача Google Play’нинг мобил дастурлар, ўйинлар ва фильмлар хизматидан ўзбекистонликлар ҳам фойдаланиши мумкин эди. Эндиликда эса Google Play’дан китобларни ҳам бепул ёки харид қилиб олиш имконияти яратилди.
Google Play’нинг китоблари рус ва инглиз тилида бўлиб, уларнинг нархи долларда кўрсатилган. Китобларни веб-браузердан ёки iOS ва Android учун мўлжалланган мобил дастурдан кўчириб олиш мумкин.
Бироқ, бепул китобларни кўчириб олиш учун ҳам кредит карта зарур бўлади. Бунинг учун Виса ёки Мастер Cард пластик карталарига эга бўлиш зарур. Бундай пластик карталарни Трастбанк ёки Асака каби банклардан олиш мумкин.
Изоҳ (0)