Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий Осиё Осиё ва Европа ўртасидаги кўприк сифатида муҳим рол ўйнайди. Бу ҳақда минтақага қилган тўрт кунлик сафари якунлари бўйича Швейцария Конфедерацияси президенти ва ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Дидье Буркхальтер айтиб ўтди, деб ёзади UzDaily.

Фото: nzz.ch

Фото: nzz.ch

Нашрнинг эслатишича, Буркхальтер 19—22 ноябрь кунлари Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга ташриф буюрди. У Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан ЕХҲТнинг минтақадаги фаолиятини ҳамда ЕХҲТ минтақасидаги хавфсизлик масалаларини, жумладан Украинадаги инқирозни муҳокама қилди.

Дидье Буркхальтер минтақа катта потенциалга эга эканлигини айтди. Унинг таъкидлашича, бу ерда иқтисодий ва экологик соҳалардаги ҳамкорлик орқали хавфсизликни мустаҳкамлаш учун ЕХҲТдан янада кенгроқ фойдаланиш имконияти бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди