Россия президенти Владимир Путин кун тартибининг тиғизлиги туфайли қизлари ва дўстлари билан тез-тез кўриша олмаслигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Ҳатто қизларимни ҳам ойда бир ёки икки марта кўраман, шундаям бунга улгуриш учун ҳаракат қилишим керак бўлади», — деди президент.
Қизлари Мария ва Катерина Россия яшайдими, йўқми, қабилидаги саволга Путин тасдиқ жавобини берди: «Ҳа, албатта. Москвада яшашади. Улар билан уйда учрашамиз…»
Изоҳ (0)