Қозоғистонда юк машинаси юк ва йўловчи поездлари билан тўқнашиб кетди. Ушбу фожеа кузатув камераси томонидан ёзиб олинган, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
https://www.youtube.com/watch?v=Z0l33CXQzAM
Юк машинаси ҳайдовчиси сирпанчиқ йўлда автомобилни тўхтатишга улгурмаган ва поезд йўлига чиқиб қолган. У дастлаб келиб қолган юк поезди билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан қочишга улгурган, вагонлар фақат машинанинг ён томонига тегиб кетган. Бироқ бир неча сониядан кейин қарама-қарши йўлдан Иркутск−Кисловодск йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди пайдо бўлган.
Машинист поездни тўхтатишга уринган, бироқ тезлик ҳаддан ташқари юқори бўлган. Тўқнашув оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Юк поездининг 4та бўш вагони рельсдан чиқиб кетган, йўловчи поездининг учта вагонига зарар етган. Поездлар машинистлари ва йўловчилари зарар кўрмагани маълум қилинган.
Изоҳ (0)