Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 30 ноябрь куни Мексикада старт оладиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати.
Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.
Ўзбекистон терма жамоаси қуръага кўра жаҳон чемпионатининг «А» гуруҳида Бразилия, Ирландия ва Украина терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Терма жамоа Жаҳон чемпионатидаги илк ўйинини 30 ноябрь куни Украина терма жамоасига қарши ўтказса, 1 декабрь Ирландия, 2 декабрь куни эса Бразилияга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот ўрнида, 30 ноябрь − 8 декабрь кунлари Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионатида жами 22 та терма жамоа иштирок этади.
Изоҳ (0)