Гвинеяда Эбола эпидемияси билан касаллангани тахмин қилинган беморларнинг қон намуналари автомобилдан ўғрилаб кетилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Ўғрилик намуналар Канкан префектурасидан махсус лаборатория жойлашган мамлакат жанубидаги Гекеду шаҳрига олиб кетилаётган вақтда содир этилган.
Мотоциклда келган уч нафар жиноятчи такси йўлини тўсган. Автомобиль ичидаги тўққиз киши орасида намуналарни махсус музлатгич-сумкада олиб кетаётган Қизил хоч жамияти курьери ҳам бўлган. Жиноятчилар ҳаммани автомобилдан тушишга мажбурлаган ва уларнинг мобил телефонлари, тақинчоқлари ва намуналар солинган сумкани олиб кетган.
Изоҳ (0)