АҚШда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган 80 ёшли қотил Чарльз Мэнсон 2014 йил 8 ноябрь куни 26 ёшли Эфтон Элайн Бартон билан турмуш қуришга махсус рухсатнома берди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Аввалроқ жиноятчи бир неча марта Бартонга ҳеч қачон уйланмаслигини, қизнинг улар турмуш қуришлари ҳақидаги гаплари эса ёлғонлигини айтган эди. Шунга қарамай, ҳужжатга ҳар иккала томон имзо қўйган. Энди улар ихтиёрида никоҳ иттифоқини тузиш учун 90 кун вақт бор. Мэнсон ҳибсга олингунча икки марта уйланган бўлиб, тўрт нафар фарзанди бор эди.
Агар Мэнсон ва Бартоннинг тўйи бўлса, Калифорния қонунларига кўра маросимда жиноятчининг қамоқдаги икки нафар дўсти қатнашиши мумкин. Умуман эса тўйда жами 12 киши ва бир официант иштирок этишига рухсат берилган.
ХХ асрнинг энг машҳур жиноятчиларидан бўлган Чарльз Мэнсон 1969 йилда уч нафар шериги билан етти кишининг умрига зомин бўлган. Жумладан, актриса Шерон Тейт, режиссёр Роман Поланскининг қорнида тўққиз ойлик ҳомиласи бўлган хотини ўлдирилган.
Мэнсон қотилликларнинг бевосита ижрочиси бўлмасада, уларни ташкиллаштирганликда айбланиб, ўлим жазосига маҳкум қилинган. Бироқ 1972 йилда Калифорния штатида олий жазога мораторий қўйилгач, унинг ҳукми муддатидан олдин озод қилиш имконияти билан умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган. 2012 йилда Мэнсонга 12 марта муддатидан озод қилиш рад этилган эди. Бу масаладаги кейинги сўровни 2027 йилда топшириши мумкин.
Изоҳ (0)