2014 йилнинг 21 ноябрь куни Ашхободда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.
Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича йигирмага яқин лойиҳа ҳужжатларини кўриб чиқиши кутилмоқда.
Хусусан, 2011 йил 18 октябрдаги Эркин савдо тўғрисидаги шартнома амалга оширилишининг бориши, шунингдек, атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик, Ҳамдўстлик ҳудудида гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)