2015 йилда Қирғизистон ҳудудида марказдаги кучи 6−7 баллга тенг бўлган зилзилалар кетма-кетлиги кутилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий фанлар академиясининг Сейсмология институти директори Кантбек Абдрахматовга асосланиб «Вечерний Бишкек» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон ҳудуди 2013 йилдан сейсмик фаолликка кирган бўлиб, бу ҳолат 2014 йилнинг декабри ва 2015 йилнинг январида ўз чўққисига чиқади.Сейсмик хавф энг катта бўлган ҳудудлар сирасига Ўш вилоятининг Олой ва Чон-Олой туманлари, шунингдек Иссиқкўл вилояти киради. Ер силкинишлари 6−7 баллдан юқори ёки аксинча пастроқ бўлиши мумкинлиги айтилган.
Изоҳ (0)