БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 16 ноябрь куни Албания U-22 ёшларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси хабар бермоқда.
Дубай шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Шуҳрат Мақсудов шогирдлари Албания ёшларига қарши майдонга тушди. Биринчи бўлим Сардор Собирхўжаев томонидан киритилган гол эвазига Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Иккинчи бўлим тенг курашлар остида кечган бўлса ҳам, ўйиннинг 87-дақиқасида захирадан майдонга тушган Жасур Ҳакимов рақиб дарвозасини ишғол қилиб ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.
Ўртоқлик учрашуви:
Ўзбекистон U-22 — Албания U-22: 2:0
Голлар: Сардор Собирхўжаев (40), Жасур Ҳакимов (87).
Ўзбекистон U-22: А. Абдужалилов, А. Олимов (С. Асқаров), С. Раҳмонов, М. Убайдуллаев, Т. Шамшиддинов (Х. Мухторов), Ж. Абдумўминов (Қ. Рўзиев), С. Собирхўжаев (Ж. Расулов), Д. Туропов (Т. Ҳакимов), А. Махсталиев, Ж. Машарипов, А. Шоғуломов (Ж. Ҳакимов).
Изоҳ (0)