НАТО 2015 йилда Германия бошчилик қиладиган тезкор ҳаракат кучларининг вақтинчалик гуруҳини ташкил этади. У 2016 йилгача — НАТОнинг Уэльсдаги сўнгги саммитида айтиб ўтилган тезкор ҳаракат кучларининг доимий гуруҳи тузилгунига қадар фаолият олиб боради. Бу ҳақда Германиянинг Die Welt газетаси расмий сайтидаги маълумотга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, бирлашма Германиянинг Мюнстер шаҳридаги Германия — Голландия гуруҳи асосида ташкиллаштирилади. Қайд этилишича, германиялик генерал-лейтенант Фольклер Хальбауэр бу ерда командир сифатида хизмат қилади. Мазкур масала бўйича сўнгги қарор декабрь ойида Шимолий Атлантика альянси мамлакатларининг ТИВ раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг сентябрь ойида Уэльсда бўлиб ўтган саммитида альянснинг Тезкор ҳаракат кучлари таркибида махсус Пешқадам гуруҳни тузиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Бунда гуруҳ аъзолари сони 10 минг кишигача бўлиши ва улар икки кун ичида дунёнинг исталган нуқтасига жойлаша оладиган бўлиши кераклиги қайд этилганди.
Изоҳ (0)