Consumer Intelligence Research Partners (CRIP) тадқиқотчилари Apple iPhone 6 смартфонлари ҳақида қизиқарли маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра, ҳозирги кунда сотилаётган iPhone смартфонларининг 68 фоизи iPhone 6 бўлса, 23-24 фоизини iPhone 6 Plus ташкил этади. Бундан кўриш мумкинки, катта дисплейли эканлиги учун харид қилинмайди, дея тахмин қилинган iPhone 6 Plus смартфони ҳам анча яхши сотилмоқда.
2013 йилда iPhone смартфонларини сотиб олганларнинг 23 фоизини Android фойдаланувчилари ташкил этган. Жорий йилда эса iPhone харидорларининг 12 фоизи Android’дан iOS’га ўтувчилар ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳозиргача сотилган барча iPhone 6 смартфонларининг 91 фоизи улар сотила бошланганидан сўнгги тўрт ҳафта ичида харид қилинган.
Изоҳ (0)