Россия Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович ва унинг оила аъзоларини Украина суд органларига топширмайди. Бу ҳақда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбага асосланган «Интерфакс» ахборот агентлигига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, ушбу масалада «Интерпол» Украина ҳокимиятидан четлатилган шахсларни қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритишдан бош тортганининг ўзиёқ Януковични Украинага топширмаслик учун салмоқли сабаб бўла олади.
Қайд этилишича, фақат «Интерпол»нинг ордеригина ўз ватанида қидирувга берилган шахсни бошқа мамлакат ҳудудида қўлга олиш учун қонуний асос бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)