АҚШ иқлим ўзгаришларидан азият чекаётган қашшоқ мамлакатларга ёрдам бериш мақсадида БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси (Green Climate Fund)га уч миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШ президенти Барак Обама маълум қилди, деб хабар бермоқда «Кун» Reuters ахборотига таяниб.
Қайд этилишича, АҚШ тақдим этаётган маблағ аввалроқ бошқа мамлакатлар томонидан Яшил иқлим жамғармасига тақдим этилган маблағлар ҳажмини икки баробарга оширади.
Маълумот учун, БМТнинг Яшил иқлим жамғармаси 2010 йил ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Сондо шаҳрида жойлашган. Жамғарма вазифаси ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришлари билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга кўмак беришдан иборат.
Изоҳ (0)