Япониянинг Нара префектурасидан топилган V асрга оид мақбарадан чиққан шиша ликопча I−IV асрларда Рим империяси жойлашган ҳудудлардан топилган шундай идишлар билан бир хиллиги аниқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шунингдек, Токио табиий фанлар институти олимлари ўтказган рентген таҳлили натижасида 221-651 йилларда ҳукм сурган Эроннинг Сосонийлар сулоласи шоҳ саройидан топилган идишлар билан айнан ўхшаш идиш топилгани ҳам аниқланган.
Институт хабарида айтилишича, бу Япония ҳудудида топилган Рим империясидан келтирилган буюмларнинг илмий жиҳатдан исботланган илк намунасидир.
Изоҳ (0)