Украинанинг Полтава областидаги Кременчуга шаҳрида 28 ёшли эркак хамир қорувчи аппаратга тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг Полтава области бошқармаси вакилининг хабарига кўра, эркак шаҳардаги макарон ишлаб чиқариш цехларидан бирида ишлаган.
Олинган жароҳатлар натижасида у тез ёрдам хизмати етиб келмасидан ҳалок бўлган. Воқеа юзасидан Украина жиноят кодексининг тегишли бандаларига биноан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)