Тошкентдаги IlkhomCinemaClub киноклуби таниқли режиссёр Вуди Аллен фильмлари ҳафталигини ўтказади. Бу ҳақда Afisha.uz’га асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.
Ҳафталик давомида Вуди Алленнинг учта фильми намойиш этилади. Жумладан, 10 ноябрь куни «Матч поинт» (2005 йилда суратга олинган), 12 ноябрь куни «Париждаги ярим тун» («Midnight in Paris», 2011) ва 15 ноябрь куни «Жиголо ниқоби остида» («Fading Gigolo», 2013) фильмлари намойиш этилади.
Қайд этилишича, томошаларга кириш бепул, ким хоҳласа, ўзи истаганича пул тўлаши мумкин. Сеанслар белгиланган кунларда 19:00 да бошланади.
Изоҳ (0)