АҚШнинг Шимолий Каролина универистетида жуда кичик микрофон ёрдамида товушларни тутиб, уларнинг манбасини аниқловчи киборг-ҳашаротларни такомиллаштириш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда университетнинг махсус пресс-релизида маълум қилинган.
Ушбу технология вайронгарчилик оқибатида харобалар остида қолиб кетган одамларни излаб топиш учун ишлатилади. Бу мавзудаги ҳисобот 5 ноябрь куни Валенсияда бўлиб ўтган IEEE Sensors 2014 конференцияси чоғида тақдим этилган.
https://www.youtube.com/watch?v=oJXEPcv-FMw
Лойиҳа муаллифларидан бири Алберт Бозкуртнинг сўзларига кўра, бино вайроналари остидаги одамларни товушга қараб излаш анча осон ҳисобланади. Олимлар томонидан ихтиро қилинган биороботларнинг биринчи гуруҳи барча йўналишлардаги товушларни тутиб, қутқарувчиларга жўнатса, иккинчи гуруҳ товушнинг манбасини айнан аниқлаб беради.
Изоҳ (0)