Душанбе чеккасидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га асосланган Gazeta.uz’га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Тожикистон ИИВ матбуот хизмати вакилининг маълум қилишича, 8 ноябрь, шанба куни рўй берган портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлиб, яна етти киши турли даражада тан жароҳати олган.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси — икки эркак ва бир аёл — АЁҚШга ёқилғи олиш учун кирган Lexus автомобили ичида бўлган. Жароҳатланган етти киши эса шифохонага ётқизилган.
ИИВ маълумотларига кўра, портлаш газ баллонларини сақлаш бўйича техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб рўй берган.
Изоҳ (0)