Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун Иорданияда старт олган Осиё чемпионати − 2015 саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
5 ноябрь куни Иордания пойтахти Амман шаҳрида келаси йили ўтказиладиган U-20 аёллар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига старт берилди. Вячеслав Солохо бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлари саралашнинг «А» гуруҳида Иордания, Ҳиндистон ва Ливан ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб бормоқда.
Саралашнинг илк турида Ҳиндистон U-19 аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушган Ўзбекистон терма жамоаси қизлари Нилуфар Қудратованинг биринчи бўлимда киритган икки голи эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Саралаш баҳсларининг иккинчи турида Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Ливанга қарши баҳс олиб боради. Саралаш ўйинларининг сўнгги турида эса мезбон − Иордания U-19 терма жамоаси Ўзбекистонга рақиб бўлади.
U-19 қизлар ўртасидаги ОЧ-2015, саралаш баҳслари.5 ноябрь. Иордания. Амман.
Ўзбекистон - Ҳиндистон - 2:0Голлар: Нилуфар Қудратова (20, 35)
Ўзбекистон U-19: Лайло Тиловова, Мафтуна Шойимова, Нодира Муйдинова, Файёза Самандарова (Умида Худойбоқова 66), Дилноза Бектемирова, Шоҳида Тожиддинова, Дилдора Нозимова, Севара Нормуродова (Шоира Қултураева 68), Шодия Тошева, Нилуфар Қудратова, Умида Зоирова.
Изоҳ (0)