«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси «Аякс» жамоаси устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес жамоага энди мослашиб бораётгани ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.
«Луис бизнинг жамоада тўп сураётганидан жуда бахтлимиз. У кундан кунга жамоамиз фалсафасига мослашиб бормоқда. Бу унинг каталонияликлар таркибидаги бор-йўғи учинчи ўйини.
Бизнинг ундан умидимиз катта. Ишончим комилки, у жамоага катта ёрдам беради», — деди Месси.
Изоҳ (0)