Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия Қримдаги ядро объектлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олди ва уларни тинч қурилмалар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Фото: atomic-energy.ru

Фото: atomic-energy.ru

Нашрнинг ёзишича, бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Александр Панкин Киевнинг Қрим Россияга қўшилиши натижасида «ядро қуроли тарқалмаслиги режими бузилиши» ҳақидаги баёнотига жавобан айтиб ўтди.

Бундан ташқари, Россия Федерацияси ушбу қурилмаларда фойдаланиладиган махсус материаллар бўйича тўлиқ текширув ўтказилишига тайёрлигини билдирди.

Александр Панкин Москванинг ядро объектларини Атом энергияси бўйича халқаро агентлик кафолати қўлланилиши мумкин бўлган тинч қурилмалар рўйхатига киритганини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар