Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Фуқаролик авиациясини янада ривожлантириш, ‘Ўзбекистон ҳаво йўллари’ миллий авиакомпаниясининг молиявий аҳволини яхшилаш ва моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар тўғрисидаги» қарор қабул қилинди, деб хабар бермоқда UzDaily.
Қарорда айтилишича, миллий авиакомпания томонидан ҳаво кемаларидан фойдаланишни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича шартномалар асосида олиб келинадиган авиация техникалари учун, расмийлаштириш йиғимларидан ташқари, божхона тўловлари олинмайди.
Ҳукумат «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлари ва бошқа воситалар олиб кирилиши учун тўловлардан 2020 йил 1 январгача озод қилди. Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига олиб келинадиган маҳсулотларнинг тўғри мақсадларда фойдаланилишини кучли назорат остига олиш топширилиди.