«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси оғир хасталикка учраган 30 нафар болакай билан учрашди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Қайд этилишича, бу болалар Буюк Британия, Бельгия, Швейцария, Италия, Франция, Голландия, Ирландия, Португалия, АҚШ, Перу ва Каталониядан айнан Месси билан учрашиш учун етиб келган.
Аввалига болалар Месси билан суратга тушди. Кейин кичик ўртоқлик ўйини ташкил этилди.
Якунда жаҳон вице-чемпиони болажонларга совғалар улашди.
Изоҳ (0)